ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси /

O`z DSt 3617:2022. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Автомобиль йўллари бўйлаб йўл четларини кўкаламзорлаштиришда дарахт ва бута кўчатлари. Боғ ва меъморий шакли. Техникавий шартлар (АВ томонидан 06.07.2022 й. 92-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 06.06.2022 й. 05-1426-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 6 июлда 92-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2022 йил 6 июндаги

05-1426-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3617:2022



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Автомобиль йўллари бўйлаб йўл

четларини кўкаламзорлаштиришда дарахт ва

бута кўчатлари. Боғ ва меъморий шакли.

Техникавий шартлар


Мазкур давлат стандарти умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ва хўжалик автомобиль йўллари бўйлаб йўл четларини япроқбаргли, игнабаргли дарахт ва буталарнинг кўчатлари билан кўкаламзорлаштириш талабларини белгилайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

             

1. Ушбу давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:


ГОСТ 166-89 Штангенциркуллар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 166-89 Штангенциркули. Технические условия);


ГОСТ 427-75 Металл ўлчов чизғичлари. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 427-75 Линейки измерительные металлические. Технические условия);


ГОСТ 5530-2004 Қадоқлаш ва техник мақсад учун пўстлоқ толаларидан матолар. Умумий техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 5530-2004 Ткани упаковочные и технического назначения из лубяных волокон. Общие технические условия);


ГОСТ 7502-98 Металл ўлчов рулеткалари. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 7502-98 Рулетки измерительные металлические. Технические условия);


ГОСТ 28055-89 Дарахт ва бута кўчатлари. Боғ ва меъморий шакл. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 28055-89 Саженцы деревьев и кустарников. садовые и архитектурные формы. Технические условия);


ГОСТ 10354-82 Полиэтилен пленка. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 10354-82 Пленка полиэтиленовая. Технические условия);


ГОСТ 17308-88 Шпагатлар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 17308-88 Шпагаты. Технические условия);


ГОСТ 14192-96 Юкларни тамғалаш (расмий манба: ГОСТ 14192-96 Маркировка грузов).



2-БОБ. АТАМА ВА ТАЪРИФЛАР

          

2. Мазкур давлат стандартида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:


тупроқли илдиз - кўчатлар илдизи ва тупроғини ўз ичига олган бир бутун тупроқли тўплам;


очиқ илдиз тизими (очиқ илдиз) - тупроқли илдизи бўлмаган кўчатларнинг илдиз тизими;


илдиз бўғзи - ўсимлик пояси билан илдиз орасидаги чегараси;


крона - дарахтларнинг (буталарнинг) ер сатҳидан уларнинг енг юқори учигача бўлган тўлиқ кўриниши;


штамб - илдиз бўғзидан тананинг пастки биринчи бутоқларигача бўлган қисми.



3-БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР

          

3. Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларидаги ва хўжалик автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ишларини лойиҳалаштириш ШНҚ 2.05.02 "Автомобиль йўллари" ва ШНҚ 2.07.01 "Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш ва ривожлантиришни режалаштириш" талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


4. Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларидаги ва хўжалик автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштирилиши автотранспорт воситалари, пиёдалар ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига эркин ҳаракатланиши учун хавфсиз шароитларни таъминлаши керак.


5. Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларидаги ва хўжалик автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштирилиши йўл ҳаракати хавфсизлиги шароитларини, автомобиль йўллари ва уларда жойлашган иншоотлар ва бошқа объектлардан фойдаланиш ҳамда сақлаш шароитларини ёмонлаштиришга олиб келмаслиги керак.


6. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида дарахт ва буталарни ўз вақтида суғориш, кесиш ва қирқиш каби парваришлаш агротехник ишлари амалга оширилиши орқали дарахт ва буталар шохларига шакл бериб борилади. Дарахтларнинг шохлари йўлнинг қатнов қисмига ўсиб кетмаслиги учун вақти-вақти билан кесиб турилиши лозим.



4-БОБ. УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ,

ШАҲАРЛАР ВА БОШҚА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ

КЎЧАЛАРИДАГИ ВА ХЎЖАЛИК АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИНИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИЛИШИДА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТЕХНИК ТАЛАБЛАР

             

7. Кўчатлар кронаси навнинг ўзига хос хусусиятларга (эгилган крона, шарсимон крона) эга бўлиши керак.


8. Меъморий ландшафтда ишлатиладиган кўчат кронаси унинг номига (масалан, шарсимон, пирамидасимон ва бошқалар) ёки лойиҳадаги дизайнга мос келиши керак.


9. Кўчатлар соғлом, механик шикастланмаган бўлиши, шунингдек зараркунандалар ва касалликлар билан зарарланишининг ташқи белгилари бўлмаслиги керак.


10. Кўчатлар қуйидаги сифат талабларига мувофиқ гуруҳлар ва товар навларига бўлинади:

япроқбаргли дарахтларнинг кўчатлари (1 ва 2-жадвалларда келтирилган);

игнабаргли, япроқбаргли ва доимий яшил дарахтларнинг кўчатлари, шу жумладан барги рангдор дарахтлар (3 - 7-жадвалларда келтирилган);

бута кўчатлари (8 - 11 ва 13-жадвалларда келтирилган);

меъморий шаклдаги япроқбаргли дарахтларнинг кўчатлари (12-жадвалда келтирилган).


11. Дарахтлар ва буталар кўчатлари симметрик кронага эга бўлиши керак (эгилган ва ер бағирлаб ўсувчи шакллардан ташқари), штамб шаклдаги дарахтлар ва буталар кўчатлари эса тик пояга эга бўлиши керак. 2-навли кўчатларда уларнинг кронасининг ассиметриясига ва 5 сm дан ошмайдиган поянинг эгрилигига рухсат берилади.


12. Кўчатлар тупроқли илдиз билан ёки очиқ илдиз тизимига эга бўлиши мумкин.


13. Горизонтал кесимдаги тупроқли илдиз 1 - 13-жадвалларда кўрсатилган диаметр ўлчамидаги айланага ёки пояга нисбатан бир хил ўлчамдаги узунликка эга бўлиши керак.


14. Манзарали дарахт ва буталар экиш ҳудудига кўра 5 та гуруҳга бўлинади:

1-гуруҳ (чўл ҳудудларга экишга мўлжалланган кўчатлар (баландлиги денгиз сатҳидан 500 m гача бўлган ҳудудлар);

2-гуруҳ (чўл ҳудудларга экишга мўлжалланган кўчатлар (баландлиги денгиз сатҳидан 500 m дан юқори бўлган ҳудудлар);

3-гуруҳҳоли яшаш пунктларидан ташқаридаги автомобиль йўлларига экишга мўлжалланган кўчатлар);

4-гуруҳ (шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудларига экишга мўлжалланган кўчатлар);

5-гуруҳ (ландшафт дизайни учун экишга мўлжалланган кўчатлар).



Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар

ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ва хўжалик

автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштиришда

экиладиган кронаси пирамидасимон шаклдаги

япроқ баргли дарахтларнинг кўчатлари

            

1-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичнинг номи


Товар

нави


Кўчатлар учун белгиланган меъёр*

          

биринчи

гуруҳ

        

иккинчи

гуруҳ

      

учинчи

гуруҳ

     

тўртинчи

гуруҳ

     

бешинчи

гуруҳ

   

Ер усти қисмининг баландлиги, m, камида


1,2

1,5

2,0

3,0

4,0

5,0

Штамб баландлиги, m, камида


1,2

0,4

0,4

0,4

0,6

0,6

Илдиз бўғзидан 1,3 m баландликдаги поя диаметри, cm (камида)


1,2

1,0

2,0

3,0

4,0

5,0

Очиқ илдизли кўчатлар учун илдиз тизимининг ўлчамлари, m (камида)








диаметр


1,2

0,4

0,5

0,6

0,7

-

узунлиги


1,2

0,3

0,4

0,4

0,5

-

Тупроқли илдиз ўлчами, m (камида):








диаметр


1,2

0,3

0,4

0,5

0,6

0,8

баландлиги


1,2

0,3

0,3

0,4

0,4

0,6

Кўкарувчанлик даражаси, фоизда


1,2

40

40

60

75

75

Крона симметрияси


1,2

11-бандга мувофиқ

          

*) Изоҳ. Эгилган кронали кўчатларнинг крона симметриясига, ер усти қисмининг баландлигига ва крона диаметрларига мазкур давлат стандарти татбиқ этилмайди.



Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар

ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ва хўжалик

автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштиришда

экиладиган шарсимон ва гуллайдиган, манзарали,

мевали ҳамда ўзига хос рангли ва шаклли

япроқбаргли дарахт кўчатлари

          

2-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичнинг номи


Товар

нави


Кўчатлар учун белгиланган меъёр*

         

биринчи

гуруҳ

      

иккинчи

гуруҳ

     

учинчи

гуруҳ

     

тўртинчи

гуруҳ

     

бешинчи

гуруҳ

    

Ер усти қисмининг баландлиги, m, камида








штамбли


1,2

2,2

2,5

3,0

3,5

4,0

паст штамбли


1,2

1,5

2,0

2,5

3,0

3,5

Штамб баландлиги, m (камида)








штамбли


1,2

1,8

1,8

1,8

1,8

1,8

паст штамбли


1,2

0,8

0,8

0,8

0,8

0,8

Илдиз бўғзидан 1,3 m баландликдаги поя диаметри, сm (камида)








штамбли


1,2

2,0

2,5

3,0

4,0

5,0

паст штамбли


1,2

1,0

1,5

2,0

3,0

4,0

Крона диаметри, m (камида)


1,2

0,4

0,5

0,7

1,0

1,5

Эгилган кронали кўчатлар учун энг катта асосий шохларининг узунлиги, m, камида


1,2

0,4

0,5

0,7

1,0

1,3

Очиқ илдизли кўчатлар учун илдиз тизимининг ўлчамлари, m, камида:








диаметри


1,2

0,5

0,6

0,7

0,8

-

узунлиги


1,2

0,4

0,4

0,5

0,6

-

Тупроқли илдиз ўлчами, m (камида):








диаметр


1,2

0,4

0,5

0,6

0,8

1,0

баландлиги


1,2

0,3

0,4

0,4

0,6

0,6

Кўкарувчанлик даражаси, фоизда


1,2

40

40

60

75

75

Крона симметрияси


1,2

11-бандга мувофиқ

         

*) Изоҳ. Эгилган кронали кўчатларнинг крона симметриясига, ер усти қисмининг баландлигига ва крона диаметрларига мазкур давлат стандарти татбиқ этилмайди.



Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар

ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ва хўжалик

автомобиль  йўлларини  кўкаламзорлаштиришда

экиладиган кронаси пирамидасимон ва устунсимон

бўлган игнабаргли ва япроқбаргли доимий

яшил дарахт кўчатлари

         

3-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичнинг номи


Товар

нави


Кўчатлар учун белгиланган меъёр

     

биринчи

гуруҳ

     

иккинчи

гуруҳ

   

учинчи

гуруҳ

    

тўртинчи

гуруҳ

   

бешинчи

гуруҳ

    

Ер усти қисмининг баландлиги, m, камида


1,2

0,5

0,7

1,0

1,5

2,0

Штамб баландлиги, m (камида)


1,2

0,1

0,1

0,1

0,1

0,1

Очиқ илдизли кўчатлар учун илдиз тизимининг ўлчамлари, m камида:








диаметр


1,2

0,3

0,4

0,6

-

-

узунлиги


1,2

0,3

0,3

0,4

-

-

Тупроқли илдиз ўлчами, m (камида):








диаметр


1,2

0,3

0,4

0,5

0,6

0,8

баландлиги


1,2

0,3

0,3

0,4

0,4

0,6

Кўкарувчанлик даражаси, фоизда


1,2

40

40

60

75

75

Крона симметрияси


1,2

11-бандга мувофиқ

          

       

Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар

ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ва хўжалик

автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштиришда

экиладиган, кронаси шарсимон шаклда

бўлган игнабаргли дарахт кўчатлари

         

4-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичнинг номи


Товар

нави


Кўчатлар учун белгиланган меъёр

     

биринчи

гуруҳ


иккинчи

гуруҳ


учинчи

гуруҳ


тўртинчи

гуруҳ


бешинчи

гуруҳ


Ер усти қисмининг баландлиги, m, камида


1,2

0,3

0,5

0,8

1,0

1,2

Штамб баландлиги, m (камида)


1,2

0,1

0,1

0,1

0,1

0,1

Очиқ илдизли кўчатлар учун илдиз тизимининг ўлчамлари, m, камида:








диаметр


1,2

0,3

0,4

0,6

-

-

узунлиги


1,2

0,3

0,3

0,4

-

-

Тупроқли илдиз ўлчами, m (камида):








диаметр


1,2

0,3

0,3

0,4

0,5

0,6

баландлиги


1,2

0,3

0,3

0,3

0,4

0,4

Кўкарувчанлик даражаси, фоизда


1,2

40

40

60

75

75

Крона симметрияси


1,2

11-бандга мувофиқ

         

         

Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар ва бошқа

аҳоли пунктларининг кўчалари ва хўжалик автомобиль

йўлларини кўкаламзорлаштиришда экиладиган

паст бўйли игнабаргли дарахт кўчатлари

          

5-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичнинг номи


Товар

нави


Кўчатлар учун белгиланган меъёр

       

биринчи

гуруҳ

      

иккинчи

гуруҳ

    

учинчи

гуруҳ


Ер усти қисмининг баландлиги, m камида


1,2

0,2

0,3

0,6

Тупроқли илдиз ўлчами, m (камида):






диаметр


1,2

0,2

0,25

0,3

баландлиги


1,2

0,15

0,2

0,3

Кўкарувчанлик даражаси, фоизда


1,2

40

60

75

Крона симметрияси


1,2

11-бандга мувофиқ

      

         

Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар

ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ва хўжалик

автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштиришда

экиладиган пояси ербағирлаб ўсувчи

игнабаргли дарахт кўчатлари

       

6-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичнинг номи


Товар

нави


Кўчатлар учун белгиланган меъёр

        

биринчи

гуруҳ


иккинчи

гуруҳ


учинчи

гуруҳ


Энг катта асосий шохларининг узунлиги, m, камида


1,2

0,6

1,0

1,5

Асосий шохларининг сони, дона, камида


1

3

3

3


2


1

1

1

Очиқ илдизли кўчатлар учун илдиз тизимининг ўлчамлари, m, камида:






диаметри


1,2

0,4

0,5

0,6

узунлиги


1,2

0,3

0,4

0,4

Тупроқли илдиз ўлчами, m (камида):






диаметр


1,2

0,3

0,4

0,5

баландлиги


1,2

0,3

0,3

0,4

Кўкарувчанлик даражаси, фоизда

         

1,2

40

60

75

        

         

Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар

ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ва хўжалик

автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштиришда экиладиган

эгилган кронали, гуллайдиган, манзарали шаклли

япроқбаргли доимий яшил дарахт кўчатлари

          

7-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичнинг номи


Товар

нави


Кўчатлар учун белгиланган меъёр

        

биринчи

гуруҳ

    

иккинчи

гуруҳ

   

учинчи

гуруҳ

      

тўртинчи

гуруҳ

   

бешинчи

гуруҳ

   

Ер усти қисмининг баландлиги, m камида








штамбли


1,2

2,2

2,5

3,0

3,5

4,0

паст штамбли


1,2

1,2

1,5

2,0

2,5

3,0

Штамб баландлиги, m (камида)








штамбли


1,2

1,8

1,8

1,8

1,8

1,8

паст штамбли


1,2

0,6

0,6

0,6

0,6

0,6

Илдиз бўғзидан 1,3 m баландликдаги поя диаметри, сm (камида)








штамбли


1,2

2,0

2,5

3,0

4,0

5,0

паст штамбли


1,2


1,0

1,5

2,0

2,5

Крона диаметри, m (камида)


1,2

0,4

0,5

0,7

1,0

1,5

Эгилган кронали кўчатлар учун энг катта асосий шохларининг узунлиги, m (камида)


1,2

0,4

0,5

0,7

1,0

1,3

Очиқ илдизли кўчатлар учун илдиз тизимининг ўлчамлари, m (камида):








диаметри


1,2

0,4

0,5

0,6

0,7

-

узунлиги


1,2

0,3

0,4

0,4

0,5

-

Тупроқли илдиз ўлчами, m (камида):








диаметр


1,2

0,3

0,4

0,5

0,6

0,8

баландлиги


1,2

0,3

0,3

0,4

0,4

0,6

Кўкарувчанлик даражаси, фоизда


1,2

40

40

60

75

75

Крона симметрияси


1,2

11-бандга мувофиқ

           

        

Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар

ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ва хўжалик

автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштиришда

экиладиган бута шаклда етиштирилган баргини

тўкувчи япроқбаргли бута кўчатлари

         

8-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичнинг номи

         

Товар

нави

       

Кўчатлар учун белгиланган меъёр

       

Ёппасига

экиш учун

   

Махсус

экиш учун

      

Ер усти қисмининг баландлиги, m (камида)


1

0,5

0,7


2


0,4

0,6

Асосий шохларининг сони, дона, (камида)


1

5

5


2


3

4

Очиқ илдизли кўчатлар учун илдиз тизимининг ўлчамлари, m (камида):





диаметри


1,2

0,25

0,35

узунлиги


1,2

0,15

0,25

Тупроқли илдиз ўлчами, m (камида):





диаметри


1

0,2

0,2


2


-

-

Баландлиги


1

0,15

0,15


2


-

-

Кўкарувчанлик даражаси, фоизда


1,2

60

75

         

         

Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар ва бошқа

аҳоли пунктларининг кўчаларидаги ва хўжалик

автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштиришда

экиладиган баргини тўкувчи штамбли ва ярим

штамбли шаклда етиштирилган япроқбаргли

буталарнинг кўчатлари

           

9-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичнинг номи

         

Товар

нави


Кўчатлар учун белгиланган меъёр

        

штамбли

         

ярим штамбли

         

Штамб баландлиги, m


1,2

0,8 дан юқориси


0,5 дан

0,8 гача


Асосий шохларининг сони, дона, (камида)


1


4

4

2


2

2

Энг катта асосий шохларининг узунлиги, m (камида)


1


0,3

0,3

2


0,2

0,2

Очиқ илдизли кўчатлар учун илдиз тизимининг ўлчамлари, m (камида):





диаметри


1,2

0,25

0,25

узунлиги


1,2

0,15

0,15

Тупроқли илдиз ўлчами, m (камида):





Диаметр


1

0,2

0,2


2


-

-

баландлиги


1

0,15

0,15


2


-

-

Кўкарувчанлик даражаси, фоизда


1,2

75

75

Крона симметрияси


1,2

11-бандга мувофиқ


          

           

Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар ва бошқа

аҳоли пунктларининг кўчалари ва хўжалик автомобиль

йўлларини кўкаламзорлаштиришда экиладиган баланд

бўйли ва ўрта бўйли игнабаргли ва япроқбаргли

доимий яшил бута кўчатлари

           

10-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичнинг номи

       

Товар

нави

      

Кўчатлар учун белгиланган меъёр


кронаси

устунсимон ва

пирамидасимон

     

кронаси

шарсимон

     

кронаси ер

бағирлаб ўсувчи

     

Ер усти қисмининг баландлиги, m (камида):






ёппасига экиш учун


1,2

0,5

0,3


махсус экиш учун


1,2

0,7

0,5


Крона диаметри, m (камида):






ёппасига экиш учун


1,2


0,2


махсус экиш учун


1,2


0,4


Энг катта асосий шохларининг узунлиги, m (камида):






ёппасига экиш учун


1,2



0,5

махсус экиш учун


1,2



0,7

Асосий шохларининг сони, дона, (камида):






ёппасига экиш учун


1,2



2

махсус экиш учун


1,2



3

Очиқ илдизли кўчатлар учун илдиз тизимининг ўлчамлари, m (камида):






ёппасига экиш учун: диаметри


1,2

0,3

0,3

0,3

узунлиги


1,2

0,2

0,2

0,2

махсус экиш учун: диаметри


1,2

0,4

0,4

0,4

узунлиги


1,2

0,3

0,3

0,3

Тупроқли илдиз ўлчами, m (камида):


1,2

0,25

0,25

0,25

ёппасига экиш учун: диаметри






баландлиги


1,2

0,15

0,15

0,15

махсус экиш учун: диаметри


1,2

0,3

0,3

0,3

баландлиги


1,2

0,3

0,3

0,3

Кўкарувчанлик даражаси (фоизда)


1,2

75

75

75

Крона симметрияси


1,2

11-бандга мувофиқ


         

           

Умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар ва бошқа

аҳоли пунктларининг кўчаларидаги ва хўжалик

автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштиришда

экиладиган паст бўйли ва паст бўйли игнабаргли,

япроқбаргли доимий яшил ва барг

тўкувчи бута кўчатлари

          

11-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичнинг номи


Товар

нави


Кўчатлар учун белгиланган меъёр

         

игнабаргли,

япроқбаргли

доимий яшил

      

япроқбаргли

барг тўкувчи

       

Ер усти қисмининг баландлиги, m, камида:





ёппасига экиш учун


1,2

0,2

0,3

махсус экиш учун


1,2

0,4

0,4

Асосий шохларининг сони, дона, (камида):





ёппасига экиш учун


1,2

-

3

махсус экиш учун


1,2

-

5

Тупроқли илдиз ўлчами, m (камида):





ёппасига экиш учун:





диаметри


1,2

0,2

0,2

баландлиги


1,2

0,15

0,15

махсус экиш учун:





диаметри


1,2

0,25

0,25

баландлиги


1,2

0,2

0,2

Кўкарувчанлик даражаси, фоизда


1,2

75

75

Крона симметрияси:


1,2

11-бандга мувофиқ

         

         

Меъморий шаклдаги япроқбаргли

дарахт кўчатлари

      

12-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичнинг номи


Товар

нави


Кўчатлар учун белгиланган меъёр

        

биринчи

гуруҳ

       

иккинчи

гуруҳ

    

учинчи

гуруҳ

    

тўртинчи

гуруҳ

     

бешинчи

гуруҳ

    

Ер усти қисмининг баландлиги, m (камида):


1,2

1,0

1,3

1,50

1,8

2,0

Крона диаметри, m (камида)


1,2

0,3

0,4

0,5

0,6

0,7

Асосий шохларининг сони, дона, (камида):


1,2

5

5

5

5

5

Очиқ илдизли кўчатлар учун илдиз тизимининг ўлчамлари, m (камида):








диаметри


1,2

0,3

0,4

0,5

0,6


узунлиги


1,2

0,2

0,3

0,4

0,4

-

Тупроқли илдиз ўлчами, m (камида):








диаметри


1,2


0,25

0,3

0,5

0,6

баландлиги


1,2

-

0,2

0,3

0,4

0,4

Кўкарувчанлик даражаси, фоизда


1,2

40

40

60

75

75

Крона симметрияси


1,2

11-бандга мувофиқ

Штамбанинг тиклиги


1,2

             

         

Меъморий шаклдаги япроқбаргли

бута кўчатлари

          

13-ЖАДВАЛ



Кўрсаткич номи


Товар

нави


Кўчатлар учун белгиланган меъёр

       

Ёппасига экиш

          

Махсус экиш

         

Ер усти қисмининг баландлиги, m (камида)


1,2

0,5

0,7

Крона диаметри, m (камида)


1,2

0,3

0,4

Асосий шохларининг сони, дона, (камида)


1

2


7

5

7

5

Илдиз тизимининг ўлчамлари, m (камида):





диаметри


1,2

0,3

0,4

узунлиги


1,2

0,2

0,3

Кўкарувчанлик даражаси, фоизда


1,2

75

75

Крона симметрияси


1,2

11-бандга мувофиқ

            

           

           

5-БОБ. ТАМҒАЛАШ ВА ҚАДОҚЛАШГА

ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

          

15. Ташиш ва тамғалаш ГОСТ 14192 бўйича амалга оширилади. Кўчатлар, усти шаффоф боғлама билан ўралган иккита ёрлиқ билан таъминланган бўлиши керак (ташқи ва ички). Тамға қуйидаги ахборотларни ўз ичига олиши керак:

кўчатлар сони;

кўчатларнинг номи;

навлар;

боғ (меъморий) шакли;

етиштириш шакллари;

гуруҳлар;

товар нави;

ушбу стандартнинг белгиланиши.


16. Тупроқли илдиз ГОСТ 5530 га мувофиқ бўлган тахталар ёки мато, ГОСТ 10354 га мувофиқ бўлган полиэтилен плёнка ҳамда ГОСТ 12302 га мувофиқ бўлган бошқа қадоқлаш материаллари билан ўралиши, сўнгра ГОСТ 17308 га мувофиқ бўлган ип билан боғланган бўлиши керак. Тупроқли илдиз бўлган кўчатлар кронаси ип ёки арқон билан боғланган бўлиши керак.


17. Очиқ илдиз тизимига эга бўлган кўчатлар 12 соатдан кўп вақт давомида ташилганда уларнинг усти ўралган бўлиши керак. Кўчатларнинг илдизлари нам сомон, мох ёки ёғоч қириндиси (тўпон) билан тўлдирилади ва истеъмолчи билан келишилган ҳолда ГОСТ 5530 бўйича мато ёки бошқа материал билан ўралади. Ҳар бир ўрамнинг вазни 50 kg дан ошмаслиги керак. Ўрамлар ташиш пайтида қуриб қолмаслиги учун намланиши керак.


18. Кўчатларни 12 соатдан кам вақт давомида ташишда уларни қадоқламасликка рухсат берилади. Шу билан бирга, автомобиль танасининг пастки қисмига ҳўл сомон, торф ва тўпон қатлами қўйилади ва унинг устига кўчатлар илдизлари олдинга силжиш йўналиши бўйича зич қаторларга ётқизилади. Кўчатлар боғланган ҳолда ёки боғланмай ташилади. Бир тўпламда уларнинг катталигига қараб 10, 25 ёки 50 та кўчат бўлади. Бир тўпламнинг массаси 15 kg дан ошмаслиги керак.



6-БОБ. ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ОИД ТАЛАБЛАР

          

19. Кўчатлар боғламлар ҳолатида қабул қилиб олинади. Боғламлар умумий фойдаланишдаги, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларидаги ва хўжалик автомобиль йўлларига экишга мўлжалланган боғ ёки меъморий шаклли, етиштириш шакли, гуруҳи, битта товар навли, бир хил шароитда ўстирилган ҳар қандай сонли кўчатлар ҳисобланади.


20. Битта қабул қилувчига бир вақтнинг ўзида бир нечта боғлам юборилганда, уларни битта сифат паспорти билан беришга рухсат берилади.


21. Қабул қилиш ва топшириш синовлари ушбу давлат стандартида белгиланган талабларга мувофиқ ўтказилиши керак.

Синовлар кўчатларни қабул қилиш ва етказиб берувчининг кўчат етиштириш майдонида амалга оширилади.


22. Тупроқли илдиз билан кўчатлар сифатининг ушбу давлат стандарти талабларига мувофиқлигини назорат қилиш учун ҳар бир кўчатнинг сифати текширилади.


23. Сифат кўрсаткичларидан биттаси бўйича бўлса ҳам қониқарсиз натижалар олинганда, у бўйича кўчатларнинг айнан ўша боғламдан танланманинг икки ҳиссаси ҳажмида такрорий таҳлил ўтказилади.


24. Такрорий синовларнинг натижалари бутун боғламга тааллуқли бўлади ва якуний ҳисобланади. Такрорий синовда маҳсулотнинг давлат стандарти талабларига номувофиқлиги аниқланганда кўчатнинг бутун боғлами яроқсиз деб топилади.


25. Очиқ илдиз тизимига эга бўлган кўчатлар сифатининг мувофиқлигини назорат қилиш учун 14-жадвалга мувофиқ тўпнинг боғланмаган кўчатларидан 1 - 3 фоиз, лекин 10 тадан кам бўлмаган намуналар олинади.



Боғламлардан намуналар олиш тартиби

ва назорат усуллари

           

14-ЖАДВАЛ



Боғламдаги тўплам ёки

ўрамлар сони


Намунани тўплам ёки

ўрамдан танлаш усули


25 тагача боғлам


ҳар учинчисидан


25 тадан 50 тагача боғлам


ҳар бешинчисидан


50 тадан ортиқ боғлам


ҳар ўнинчисидан


     

26. Очиқ илдиз тизимига эга бўлган кўчатлар боғламида қуйидагиларга рухсат этилади:

1-навли кўчатларда 10 фоиздан кўп бўлмаган 2-навли кўчатларнинг бўлиши;

2-навли кўчатларда 2-нави учун меъёрдан четга чиқадиган кўчатларнинг миқдори 10 фоиздан кўп бўлмаслиги керак.


27. Текширув натижалари бутун боғламга қўлланилади. Қониқарсиз синов натижалари олинганда, кўчатлар сифатига кўра қайта сараланиши керак.


28. Қабул қилиш ва топшириш муддатлари очиқ илдизли кўчатларда 72 соатдан, ёпиқ илдизли яъни тупроқ илдизли кўчатлар учун 170 - 240 соатдан ошмаслиги керак. Айнан шу муддат даврийлигида кўчатлар топширилиши ва қабул қилиниши керак.


29. Кўчатларнинг кўриниши, зараркунандалар ва касалликлардан шикастланишларнинг ташқи белгилари мавжудлиги ҳамда механик шикастланишлар визуал тарзда аниқланади.


30. Кўчатларнинг барча сифат кўрсаткичларини (баландлиги, штамб баландлиги, поя диаметри, илдиз тизимининг ўлчамлари ва бошқалар) аниқлаш мазкур давлат стандарти ва ГОСТ 28055, ГОСТ 166, ГОСТ 427, ГОСТ 7502 бўйича аниқланади.



7-БОБ. ТРАНСПОРТДА ТАШИШ ВА САҚЛАШ

           

31. Бир транспорт воситасида икки ёки ундан ортиқ кўчат боғламини ташишда улар бир-биридан алоҳида жойлаштирилиши ва боғламлар орасида чегаралар ўрнатилиши керак. Кўчатларда ўсимлик навининг номи ва боғлам рақами кўрсатилган ёрлиқлар бўлиши керак.


32. Кўчатларни автотранспорт воситасида ташишда ушбу транспорт тури учун юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ ташилади.


33. Кўчатларни ташиётган автотранспорт воситаси орқа томонининг юқори чети кўчатларни механик шикастланишдан ҳимоя қилиш учун юмшоқ материал билан қопланган бўлиши керак.


34. Кўчатларни тупроқли илдизи билан ташишда улар автотранспорт воситаси кузовига олдинга силжиш йўналиши бўйича жойлаштирилади.


35. Ташиш пайтида кўчатлар брезент билан қопланади, қоп ёки мато билан ўралади ва боғланади.


36. Тупроқ илдизли кўчатларни сақлаш муддати, кўчатлар қазилган пайтдан бошлаб 10 кундан ошмаслиги керак. Бунда, тупроқли илдиз намланган тўпон, торф, тупроқ ёки тупроқли илдизни қуриб кетишидан сақлайдиган бошқа материаллар билан ўралиши керак.


37. Очиқ илдиз тизимига эга бўлган кўчатлар қазилгандан сўнг, махсус ажратилган майдонда турлар, шакллар, гуруҳлар, етиштириш шакллари ва товар навлари бўйича сарланиб дарҳол кўмиб чиқилади.


38. Вақтинчалик сақлаш учун кўчатлар кўмиб қўйилади, бунда илдиз бўйни тупроқ юзасидан камида 10 сm паст бўлиши керак.


39. Узоқ муддатли (қишда) сақлаш учун кўчатлар ҳандақларга кўмилади, бунда ҳандақнинг деворига (45°C бурчак остида) ётқизилади ва илдиз бўйнидан 30 - 40 сm баландликда тупроқ билан кўмилади, лекин кўпи билан 1/3 қисми ер усти қисмига тўғри келиши керак. Ҳандақлар доимий шамоллар йўналишига перпендикуляр, кўчатларнинг тепалари - шамоллар йўналиши бўйича жойлаштирилади.


40. Кўкарувчанлик кўрсаткичлари 75 фоизни, қуриш кўрсаткичининг 25 фоизни ташкил этиши меъёрий ҳисобланади. Ҳудудларнинг тупроққлим хусусиятларига қараб бу кўрсаткич 15 фоизгача ўзгаришига рухсат берилади. Бунда, автомобиль йўлларининг сунъий кўтарилган йўл пойи устига ёки шўрхок, чўл, дашт ва тоғли ҳудудларида кўкарувчанлик кўрсатгичлари 35 - 40 фоиз, қуриш даражаси эса 65 фоизгача меъёрий деб баҳоланади. Бундан сақлашдаги хатолик туфайли кўкарувчанлик даражаси пасайганлиги мустасно.



8-БОБ. КЎЧАТЛАРНИ АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИГА ЭКИШ ТАРТИБИ

           

41. Кўчатларни автомобиль йўлларига экиш тартиби автомобиль йўлларида жойлашган яшил майдон кенглигига боғлиқ.


42. Аҳоли яшаш пунктларидаги яшил майдон кенглиги 1,5 m гача бўлганда майдон марказига 1 қатор дарахтлар, кенглиги 1,5 - 3,5 m гача бўлган майдон марказига 1 қатор дарахтлар ва периферияга (атрофи) буталар, кенглиги 2,5 - 4 m гача бўлган майдонларда 2 қатор дарахтлар шахмат усулида экилади ва дарахт ҳамда буталар композиция асосида барпо этилади.


43. Аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида жойлашган автомобиль йўлларини ихоталаш мақсадида йўлга яқин қисмига буталар, паст бўйли дарахтлар ва баланд бўйли дарахтлар кетма-кетлик тартибида зина кўринишида экилади.


44. Кўчатларнинг оралиқ интервали фақат баланд бўйли дарахтлар экилганда 4 m, баланд бўйли ва ўрта бўйли дарахтлар аралаш экилганда 3 - 3,5 m, дарахт ва буталар аралаш экилганда 2,5 - 3 m оралиқ масофада экилади. Фақат буталар экилганда оралиқ масофа 1,5 - 2,5 m гача бўлишига рухсат берилади (бунда буталарнинг шохланишига ва ён томонга ўсиши ҳисобга олинади).

           

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).






























































Время: 0.0112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск